Маймун чечаги билан боғлиқ эпидемиологик вазият қандай

Фото: ССВ матбуот хизмати

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган йилнинг июль ойида дунёдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, mpox (маймун чечаги) вирусини пандемия деб эълон қилганди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар беряпти.

Орадан бир йилга яқин вақт ўтиб, яъни жорий йил май ойида Ер юзида касалланиш ҳолатлари сезиларли даражада пасайгач, ушбу инфекция билан боғлиқ фавқулодда ҳолат бекор қилинди.

«Аммо шу кунларда ЖССТ масъуллари яна хавотирда. Чунки Конго Демократик Республикасида mpox эпидемияси авж олмоқда. Хусусан, бу ерда йил бошидан буён 13 минг кишида маймун чечаги аломатлари қайд этилиб, улардан 600 нафардан зиёди касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган», – дейилади хабарда.

Ташвишланарли жиҳати, мамлакатда тарқалаётган mpox вируси штамми илк бор анъанавий жинсий алоқа йўли билан юқаётгани аниқланди. Бу эса хавфли инфекциянинг янада кенгроқ кўламда ёйилишига имкон яратади.

«ЖССТ экспертлари фикрича, Конгодаги эпидемиологик вазият қўшни мамлакатлар ва бошқа минтақалар аҳолиси учун ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин. Шу боис ташкилот бу ерда хастликни жиловлаш учун шошилинч чоралар кўришга кўмаклашади», – дейилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.