Маймун чечагига қарши вакцина ЖССТнинг квалификациясидан ўтди
Даниянинг “Bavarian Nordic A/S ” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган MVA-BN вакцинаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дастлабки квалификациясидан ўтган маймун чечагига қарши биринчи эмлаш воситаси бўлди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур вакцина 18 ёшдан ошган инсонларга мўлжалланган. Уни тўрт ҳафталик танаффус билан, икки дозада, инъекция тарзида қабул қилиш мумкин.
Эмлаш воситасини музлаткичда сақлаш белгиланган. Ташқи муҳитда эса вакцина 2-8 даража илиқ ҳароратда саккиз ҳафтагача ўз таъсир кучини йўқотмайди.
Маълумот учун, мпох (маймун чечаги) вируси сўнгги ойларда яна глобал хавф омилига айлангач, август ўрталарида ушбу эпидемия Африка минтақасида фавқулодда ҳолат, деб эълон қилинган эди.
Шарҳлар