Макрон: Франция украиналик учувчиларни тайёрлашни режалаштирмоқда
Франция 4,5 минг кишидан иборат украина бригадасини тайёрлаб, уни ўқитиш ва қуроллантириш ниятида, -деди Макрон ТФ1 ва Франcе 2 телеканалларига берган интервюсида.
Франция ҳам Украинага Мираге 2000-5 қирувчи самолётларини топширмоқчи.
Париж Украинага топширишни режалаштираётган француз Мираге қирувчи самолётлари баъзи хусусиятларига кўра Киевга мос келмайди, деб ёзади Бусинесс Инсидер портали.
Таъкидланишича, Мираге 2000-5 самарадорлиги МИCА ҳаво-ҳаво ракетаси билан чекланган ва Украина самолётлари Россиянинг кучли қурол тизимлари туфайли паст баландликларда учишга мажбур бўлмоқда.
Париж Украинага етказиб беришни режалаштираётган Франциянинг Мираге 2000 қирувчи самолётлари 2025-йилда Украина Қуролли кучлари томонидан қўлланилиши мумкин, деди Франция қуролли кучлари вазири Себастян Лекорну.
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро Париж 2025-йилда Киевга Мираге 2000 қирувчи самолётларини етказиб бериш ниятида эканлигини тасдиқлади.
Шарҳлар