Мактаб ўқитувчилари учун «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожлантириш соати» тадбирлари жорий этилади
2024-2025-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун фанлар кесимида «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожлантириш соати» тадбирлари босқичма-босқич жорий этилади.
Унга кўра:
- Душанба куни — Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари учун;
- Сешанба куни — Филология фанлари (она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари учун;
- Чоршанба куни — Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан — Сcиенcе) ўқитувчилари учун;
- Пайшанба куни — Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари учун;
- Жума куни — Хорижий тиллар ўқитувчилари учун;
- Шанба куни — Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ва бошланғич таълим ўқитувчилари учун «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожлантириш соати» тадбирлари ташкил этилади.
Ушбу тадбирларда ментор-ўқитувчи сифатида фаолият юритадиган фан ўқитувчиларига асосий иш жойи бўлган умумий ўрта таълим муассасаси директор жамғармаси ҳисобидан лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
«Касбий ривожланиш куни» тадбирларига фанлар кесимида умумий ўрта таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари жалб қилинади.
Касбий ривожланиш кунлари тегишли фан ўқитувчилари учун асосан касбий ривожлантириш тадбирларида иштирок этадиган иш куни ҳисобланади.
«Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожлантириш соати» тадбирлари ўтказиладиган вақтда тегишли фан ўқитувчилари мактаблардаги дарс машғулотлари ва бошқа тадбирларга жалб қилинмайди.
Шарҳлар