Мактаб ўқувчиси билан содир бўлган ЙТҲга ойдинлик киритилди

Фото: Соцсети

Бироз олдин “Cobalt” ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу ҳолат Юқори Чирчиқ туманида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Хабарга кўра, 30 сентябрь куни соат 07:45 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган 14-сонли мактаб қаршисида 1998 йилда туғилган М.Н ҳайдовчи  «Cobalt» русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 2013 йилда туғилган пиёда М.А. ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада пиёдага марказий шифохонада биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда пиёда аҳволи яхшилиги сабабли шифоходан рухсат берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.