Bo'limsiz

Мактаб ўқувчисига зўрлаш учун ташланган эркак 10 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Фото: ГУВД Ташкента

Ўзбекистон Олий судининг матбуот котиби Азиз Обидов Тошкентда жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан апрель ойида мактаб ўқувчисига нисбатан зўравонлик қилишга уринган эркакка ҳукм чиқарилганини маълум қилади.

Ўшанда ижтимоий тармоқларда бир эркак қизнинг оғзини қандай қилиб қўли билан ёпгани ва уни ерга йиқитгани акс этган видео тарқалди. Ҳужум қилган шахс шу куннинг ўзида қўлга олинди, у ишсиз Самарқанд шаҳрида яшовчи, муқаддам судланмаган, 1997 йилда туғилган Озод О. эканлиги маълум бўлди.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Озод. О. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.