Мактаб ўқувчисини самосуд қилган шахс бир ярим йилга қамалди

Ижтимоий тармоқларда «Мактаб боласи самосуд қилинди» сарлавҳаси остида хабар тарқалган ва жорий йилнинг 16 май куни Пастдарғом тумани ИИБ га 2009 йилда туғилган Б.С. (ўғил бола) тан жароҳати олганлиги тўғрисида унинг онаси Ж.И. дан ариза келиб тушган эди.

Терговда вояга етмаган Б.С. 9-синфида таълим олиши, у ўзи ўқийдиган мактабнинг 6-синф ўқувчиси Қ.А. (қиз) га севишини айтганлиги, сўнг Қ.А. нинг акаси, А.Қ. ҳолатдан хабар топиб, 15-май куни Б.С. ни ўз уйининг ички томонига олиб кириб, унга тан жароҳати етказганлиги маълум бўлган.  Шунингдек, А.Қ. B.S.ning таъзирини бериш мақсадида унинг сочи ва қошини қайчи билан қирқиб, уйидан чиқариб юборган.

Мазкур воқеа юзасидан 19-май куни Пастдарғом тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган

29-июл куни Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судида мазкур болага зўравонлик ҳолатига оид жиноят иши суд муҳокамаси кўриб чиқилиб, А.Қ. айбдор деб топилиб, унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.