Мактаб ўқувчисининг ток уриб вафот этиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: ижтимоий тармоқлар

27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўқувчи A.A. 99-сонли мактабнинг спорт майдонидан чиқиб кетаётиб, ҳушини йўқотган. Қўриқчи тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамай, ўсмир вафот этганди.

Ижтимоий тармоқларда унинг мактаб мулкидаги очиқ электр симига тегиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бироқ Мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси электр симларига ҳеч қандай шикаст етказилмаганини билдириб ўтган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан бугун «Жиноят кодексининг 186 (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилган»лигини маълум қилди.

Жараёнлар бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.