«Тошкент шаҳридаги 209-мактабда ёнғин чиққанлиги” ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирилди

Фото: газета.ўз

15 май куни ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Тошкент шаҳридаги 209-мактабда ёнғин чиқди” сарлавҳаси билан видео хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

«Бугун, 15-май куни соат 14:37 да Мирзо Улуғбек туманидаги 209-сонли умумтаълим мактаби биносининг иккинчи қаватидаги электр энергияси узатиш тармоғида қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлган», – дейилади хабарда.

Воқеадан хабар топган мактабнинг хўжлаик ишлари бўйича директор ўринбосари зудлик билан “1050” қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. Ёнғинга қарши кураш ва ўт ўчириш бўлинмаси ходимлари 3 дақиқада тезкорлик билан воқеа жойига етиб келишган. Ўз вақтида қилинган мурожаат натижасида соат 14:45 ларда ёнғин бартараф қилинган.

Ҳеч ким жабрланмаган ва мактаб талофат кўрмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.