Мактабда ўзини осган эркак ҳақида расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактаб ичида осгани ҳақида хабарлар юзасидан, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Anhor.uzга қуйидагиларни маълум қилди.
«28.12.2023 йил соат тахминан 07:45 да 1992 йилда туғилган эркак Мирзо Улуғбек тумани 248-сонли мактаб орқа томонидаги дарахтга ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган. Аникланишича, мархум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилган», – дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бироз аввал ушбу ҳолат ҳақида ёзгандик.
Улашиш:
Шарҳлар