Мактабгача таълим ташкилотларининг ички аудити боғчаларда 6,6 млрд сўмлик талон-тарожликларни аниқлади
Мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг ички аудит хизмати томонидан 2021 йилнинг ўтган 9 ойи давомида тизимдаги ташкилотларда жами 282 та назорат тадбири ўтказилган, улардан 106 таси (37%) фуқароларнинг мурожаати асосида ўтказилган
Ўтказилган профилактика натижасида 5,5 млрд.сўмлик маблағ ва товарларнинг талон-тарож бўлиши олди олинди.
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда товар моддий бойликларидан 6,6 млрд.сўм камомад ва ноқонуний ўзлаштириш холатлари аниқланди. Шундан ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш хақилари 2,4 млрд. сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Мактабга чатаъдим вазирлигининг расмий шахслари иштирокида ўтказилган брифинг давомида маълум бўлди, деб ёзади UzNews нашри.
Андижон вилоятининг 9 та туман шаҳарларида 2,8 млрд.сўмлик мебель жихозлари бухгалтерия балансига кирим қилинмаган. Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 2021 йилнинг январь ойида харид қилинган мебель жихозлари 5 ойдан буён кирим қилинмасдан келаётганлиги аниқланиб ўрнатилган тартибда ташкилот хисобига кирим қилинган.
Ташкилотлар мулкини инвентаризация қилиш натижасида 962 млн сўмлик товар моддий бойликлар ортиқчалиги аниқланиб ташкилот хисобига қайта кирим қилинди.
Озиқ-овқат махсулотлари тўлиқ олинмаган бўлсада Навоий вилояти Хатирчи тумани МТБ томонидан 100% пулларни таъминотчига ўтказиб бериш оқибатида 152 млн.сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келишига сабаб бўлган. Шундан 66 млн.сўм 2018-2019 йилдан буён ундирилмаган ва ундириш чоралари кўрилмаган.
Мулкни сотишдан тушган маблағлардан 242 млн. сўми тегишли махаллий бюджетларнинг даромадига ўтказиб берилмаган. Хусусан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 57 млн., Сурхондарё вилояти Термиз шаҳарда 72 млн. сўм мулкни сотишдан тушган маблағлар бюджетга ўтказиб берилмаган.
Давлат харид қонунчилиги талабларига амал қилмасдан амалга оширилган харидлар – 10,5 млрд.сўмни ташкил этган.
Масалан, Термиз шаҳар мактабгача таълим бўлимида танлов комиссияси аъзоси бўлган бухгалтерия ходимининг турмуш ўртоғига тегишли “Реал строй сити” корхонаси жорий таъмирлаш, мебел жихозлар харид қилиш бўйича ўтказилган 3,2 млн.сўмлик танловда ғолиб деб топилган.
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда товар моддий бойликларидан 6,6 млрд.сўм камомад ва ноқонуний ўзлаштириш холатлари аниқланди. Шундан ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш хақилари 2,4 млрд. сўмни ташкил этади.
Чилонзор туманидаги 291-сонли МТТ 2020-2021 йилларда 8 нафар ишламаган ва вазифаларини бажармаган ходимларга 32 млн.сўм, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги 1-сон ДМТТнафар ишламаган ва вазифаларини бажармаган ходимларга 8 млн.сўм, Самарқанд шаҳардаги 58-сонли МТТда 2019-2021 йилларда 5 нафар ишламаган ва вазифаларини бажармаган ходимларга 17 млн.сўм ноқонуний хисобдан чиқарилган.
Жами 9 ой учун ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 265 та ъужжат расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Шарҳлар