Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларнинг шикоятларига жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент мактабларидан бирининг “Мактабинг қамоқхонага айланганида” номли видеоси пайдо бўлди. Видео муаллифлари коридорлар ва кабинетлардаги камералар, айрим қулфланган эшиклар ва муассасадаги Миллий гвардия ходимларига нисбатан шундай муносабат билдиришган.

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим муассасаларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов мактаблар қамоқхонага айланиб бораётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, юқоридаги гаплар нотўғри, тартиб-интизом, янги тартиб-қоидалар ҳар доим ҳам жамият томонидан осон қабул қилинавермайди. Айни пайтда бундай норозиликларни “фарзандининг тарбиясига масъулиятсиз муносабатда бўлган, фарзандлари мунтазам равишда дарс қолдирувчи, тартиб-интизомга риоя қилмай, хоҳлаган вақтда дарсга келадиган айрим ота-оналар” билдирмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.