Финландия мактабида отишма бўлди
Финландиянинг Вантаа шаҳридаги мактаблардан бирида отишма юз берди. BBC мамлакат полициясига таяниб хабар беришича, эрталаб Виертола бошланғич мактабига қуролли ҳужум уюштирилган.
Унда қурбонлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Жиноят юзасидан шубҳали шахс қўлга олинган ҳамда мактабга яқин ҳудуддаги аҳолидан воқеа жойига яқин келмаслик сўралган.
Мазкур таълим масканида 800 та ўқувчи таҳсил олади ва 90 та ходим ишлайди.
Улашиш:
Шарҳлар