Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади

Фото: Revel

25-мартда Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

«Ўзбекистонда йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, тўрт тасмали йўлларнинг пиёдалар ўтиш жойларида, шунингдек, тез-тез ЙТҲ содир бўладиган жойлар ва темир йўл кесишмаларида фото ва видео қайд этиш учун махсус автоматлаштирилган дастурий-техник воситаларни босқичма-босқич ўрнатиш бошланади. Ушбу янгилик 2024 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширила бошлайди», – дейилади хабарда.  

Бу иш ИИВнинг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази томонидан «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, ЙҲХХ томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади.

Видеокузатув камералари бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиришга ёрдам беради ва йўлни кесиб ўтишда пиёдаларни ҳимоя қилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.