Мактабларда маънавият-маърифат ишларини баҳолаш учун рейтинг жорий этилади
1 сентябрдан Ўзбекистоннинг барча мактабларида туман ва шаҳарлар кесимида «Намунали мактаб» рейтинги жорий этилади. Бу президентнинг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида акс эттирилган, деб ёзади “Газета” нашри.
Рейтинг «умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва бу борада мактаб директори, ота-оналар ва маҳалла раислари масъулиятини кучайтириш мақсадида» жорий этилмоқда.
Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланган:
- рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади;
- умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолатини баҳолаш ва рейтингни юритиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида махсус комиссиялар тузилади;
- умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади;
- рейтинг кўрсаткичлари асосида «қизил» тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Халқ таълими вазирлиги, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар 1 сентябрдан рейтинг кўрсаткичлари асосида «қизил» тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида қуйидагиларни ўтказиши керак:
- зиёли ва нуронийлар, илғор тадбиркорлар, кластер ва саноат корхоналари раҳбарлари, машҳур санъаткор, спортчи ва актёрлар, таниқли блогерларни жалб қилган ҳолда мактуб ўқувчилари билан учрашувлар, мотивацион суҳбатлар ва маҳорат дарсларини ташкил этади;
- мактаб ўқувчилари учун «Ватанпарварлик» дарсларини ва полигонларда 2 кунлик ҳарбий дала машғулотларини ўтказиш ҳамда уларни чавандозлар мактабларига жалб қилиш чораларини кўрсин, ҳарбий қисм офицерлари, сержантлари ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида «Ватан тинчлигига барчамиз масъул!», «Ватан озодлиги — бахт гарови!», «Ватанга хизмат — олий фазилат» мавзуларида давра суҳбатларини ташкил қилади;
- ўқувчиларнинг меъморий ва тарихий обидалар, маданият муассасалари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга ташрифини уюштирсин;
ўқувчиларнинг қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиқиб спорт мусобақалари, концерт томошалари ва санъат асарлари кўргазмаларини ўтказади; - буюк аждодларимизнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга қўшган ҳиссаларига оид тарғибот ишларини олиб борсин, улуғ алломаларнинг туғилган саналарига бағишланган илмий ҳафталиклар, семинар ва анжуманлар ташкил этади;
- ҳаётий мисоллар асосида ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти ва масъулияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб борсин, уларни қизиқтирган ва хавотирга солаётган масалалар бўйича очиқ мулоқотлар ҳамда ўқув-семинарларни ташкил этади.
Бундан ташқари, ҳар чоракда намунали ўқувчиларнинг ота-оналарига «миннатдорчилик хати»ни топшириш ва совғалар тақдим этиш, уларни бошқача тарзда рағбатлантириш ва фаолиятини ОАВда кенг ёритиш амалиёти йўлга қўйилади.
Шарҳлар