Мактабларда қанча ўқувчи таҳсил олмоқда

Фото: uzstat.uz

2023/2024-ўқув йили бошидаги маълумотга кўра умумий ўрта таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони 6 645,1 минг нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.

Хабарда: “Ушбу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йилига нисбатан 476,9 минг нафарга ошди”, – дейилган.

Уларнинг йиллар кесимидаги сони қуйидагича:

2019/2020-ўқув йили бошида – 6 168,2 минг нафар;

2020/2021-ўқув йили бошида – 6 287,9 минг нафар;

2021/2022-ўқув йили бошида – 6 304,6 минг нафар;

2022/2023-ўқув йили бошида – 6 461,7 минг нафар;

2023/2024-ўқув йили бошида – 6 645,1 минг нафар.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.