Мактабларнинг 1-синфига қабул бошланди
Қайд этилишича, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида, 2-босқич: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари ҳудудларда электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топшириши мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.
“Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Шарҳлар