Малайзия ва Ўзбекистон келгуси йили бизнес-форум ўтказади
Ўзбекистон президенти 1 декабрь куни Дубай шаҳрида ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида Малайзия Подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ билан учрашди.
Томонлар келгуси йилда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда қўшма бизнес форумини ўтказишга келишиб олишди.
Шунингдек, авкат Мирзиёев 1 декабрь куни Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди. Томонлар келгуси йилда Хорижий инвесторлар кенгаши навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиқди.
Бундан ташқари, давлат раҳбари БААга амалий ташриф доирасида Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан ҳам учрашди. Унда келгуси йилда қўшма Ҳукуматлараро қўмита ва Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишларини ўтказишга келишилди. Ушбу учрашув якунлари бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг “йўл харитаси”ни қабул қилишга аҳдлашиб олинди.
Шарҳлар