Малайзия Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гул қўйди
Расмий ташриф билан мамлакатга келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
«Олий мартабали меҳмон Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан барпо этилган мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан атрофлича танишди», – дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг кўп минг йиллик тарихида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Малайзия делегациясида катта таассурот қолдирган.
Улашиш:
Шарҳлар