Malibu 2 ва КИА автомобили иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Фото: ижтимоий тармоқлар

Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича ИИББ ЙҲХБ дастлабки маълумотларни тақдим қилди.

Бугун, 27 январь куни соат 21:00 ларда Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза кўчаси Мумтоз туйхонаси қаршисида 1995 йилда туғилган Ф.Р. бошқарувида бўлган давлат рақами 01 Й 597 ЭC  белгили КИА русумли автомашинаси ҳамда давлат рақами 01 А 010 ЖА белгили Malibu 2 русумли автомашина (ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган шахсига аниқлик киритилмоқда) иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«ЙТҲ натижасида Malibu 2 русумли автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган», – дейилади хабарда.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишлари сўралган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.