Мамлакатлар орасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурельсухнинг самарали музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Етакчилар Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.
Давлат ташрифи давомида жами 14 та ҳужжат имзоланди, жумладан:
– Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026-йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур;
– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Ҳаво алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Халқаро автомобил алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
– Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида баённома;
– Тошкент ва Улан-Батор шаҳарлари маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим.
Шарҳлар