«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан мақулланди

Foto: Adliya Vazirligi matbuot xizmati

10 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги “Маъмурий-тартиб таомиллар тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

Жумладан:

  • Ушбу Қонун билан маъмурий тартиб-таомилларнинг принциплари хорижий экспертларнинг фикрлари ва замонавий маъмурий ҳуқуқ ютуқларини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ва аниқ баён этилиши таъминланди.
  • Шу билан бирга, асосий тушунчаларга тузатишлар киритилиб, маъмурий орган, маъмурий ҳужжат, маъмурий ихтиёрийлик ва бошқа шу каби тушунчаларга янада аниқ таърифлар берилди.
  • Маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий институтлари, хусусан тегишли тарзда хабардор қилиш, манфаатдор шахсларни тинглаш, маъмурий ҳужжат, маъмурий шикоят қилиш ва мамурий ҳужжатни ижро қилиш кабилар такомиллаштирилди.
  • Қонунга мувофиқ оммавий характердаги маъмурий ишларда зарур бўлган “биргаликдаги вакиллик” институти, маъмурий ишда шаффофлик ва қарорларни аниқлигини таъминловчи “процессуал ҳужжатлар” институти, манфаатдор шахсларга маъмурий ишда ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз вақтида чора кўриш имконини берувчи “дастлабки маъмурий ҳужжат” институти, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятда шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминловчи “маъмурий ишлар реэстри” институтлари жорий этилди.

Мазкур Қонун келгусида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатга киришишда аниқ тартиб-таомилларни белгилашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат органлари ходимларининг ҳуқуққа хилоф ҳаракатларидан ҳимоя қилишга, маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона ва шаффоф механизми яратилишига, ушбу жараёнларда коррупциявий ҳолатларнинг юзага келишини олдини олишга хизмат қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.