Ўзбекистонда мандат натижалари эълон қилинди

2024–2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда Билимни баҳолаш агентлиги.

Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.

  1. my.uzbmb.uz сайти орқали:
    my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификатсия рақамини киритган ҳолда.
  2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали:
    mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ИД рақамини киритган ҳолда.
  3. SMS-хабарнома хизмати орқали:
    5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS-хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
  4. Тест натижалари қайдномаси орқали:
    Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.