Мануэль Нойер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди

Фото: Sportbox

Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Дарвозабон ўз қарорини ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.

Аввалроқ, ОАВда Нойер 2026 йилги жаҳон чемпионатигача Германия терма жамоасида қолиш ниятида эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Шу билан бирга, Нойер сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси ўйинларида жамоа сафида бўлмайди. Кузда Германия Голландия ва Венгрия билан ўйнаб, Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичида иккита учрашув ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Мануэль Нойер Германия терма жамоаси учун 124 та ўйинни ўтказган, миллий жамодаги дебютини 2009 йилда амалга оширган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, 38 ёшли германиялик футболчининг бозор қиймати 4 миллион еврони ташкил қилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.