Марғилондаги цехда 5 млрд. 604 млн. сўмлик 2 млн. 155 минг куб метр газ ўғирлаган
Марғилон шаҳри “Кичик саноат зонаси” ҳудудидаги нотурар жойда фуқаро Т.М. ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, қўлбола газ қурилмаларини (горелка) ўзбошимчалик билан ер остидан ўтган ўрта босимли газ қувурига яшириш равишда улаб, 5 млрд. 604 млн. сўмлик 2 млн. 155 минг куб метр табиий газни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Т.М., К.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.
Улашиш:
Шарҳлар