Марҳум Эрон президенти билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади
22 май куни Ўзбекистон делегацияси Эроннинг марҳум президенти Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида иштирок этиш учун Теҳронга ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.
Делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.
Аввалроқ Эрон президенти вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлгани маълум бўлган эди.
Улашиш:
Шарҳлар