Адолатпарвар ва маърифатли аёл – оила тимсоли

Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги томонидан Ўзбекистон Бадиий Академияси, Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ҳамда Тошкент Фотосуратлар уйи ҳамкорлигида анъанага айланган “Ўзбек аёли-ўтмиш, нафосат, келажак рамзи” III Республика Фотокўргазмаси ташкил этилди.

Фотокўргазма “Адолатпарвар ва маърифатли аёл – оила тимсоли” номи остида 8 март “Халқаро-хотин қизлар куни” муносабати билан ўтказилмоқда ва у 4 мартдан 10 мартга қадар давом этади.

“Кўргазмада Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архивида сақланаётган адолатли ва маърифатли аёлларнинг 120 дан ошиқ фотосуратлари намойиш этилмоқда. Бу фотосуратларда сиз аёл тимсолидаги меҳру-муҳаббат, садоқат ва вафо рамзи мужассамлигини бемалол англашингиз мумкин”, – деди “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов.

Тадбирда ахивдаги фотосуратлар қандай мезонлар асосида ва қанча муддатда саралаб олингани маълум қилинди ҳамда Ўзбекистондаги машҳур олималарга, хаётда ўз ўрнини топган аёлларга сўз берилди. Улар ўз сўзида ҳозирда жамиятда аёллар роли анча фаоллашгани, уларнинг турли соҳалардаги фаолияти ва эришилаётган ютуқлар ҳақида тўҳталиб ўтишди.

Аввалги йили тадбирдаги фотокўргазма расмларнинг орасида 1949 йили мени ўқишга кабул килган ўқтувчимнинг расмини кўриб жуда хурсанд бўлган эдим. Мана архивларнинг иноми ва кучи”, – деди ўз нутқида машҳур суҳандон Насиба Иброхимова.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.