Marion Biotech компанияси Ўзбекистонда яна тўртта препаратни рўйхатдан ўтказишга урингани маълум бўлди

Фото: Daryo

Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган Ҳиндистоннинг Marion Biotech Pvt. компанияси мамлакатга яна 4 та дорини рўйхатдан ўтказишга  урингани маълум бўлдиди. Бу ҳақда навбатдаги суд мажлисида айбланувчилардан бири, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини экспертиза ва стандартлаштириш давлат марказининг “Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш” лабораторияси мудири Г.Б. гапириб берди, деб ёзади Daryo нашри.

Жавобгарнинг тушунтиришича, Marion Biotech Pvt компанияси ходимлари “Док-1 Макс” сиропидан топилган этилен гликоль ва диэтилен гликоль каби бегона моддаларни ўз ичига олган бошқа дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза бериб, уларни Ўзбекистонда сотишга рухсат сўраган.

«Тарирекс» препарати кейинчалик «Кураракс» номи билан рўйхатга олинган. Кейин «Куразит», «Фракжойн» ва «Розунокс» таблеткалари Dashboard электрон маълумотлар базасига киритилган.

Судланувчининг қўшимча қилишича, бу дорилар Ўзбекистондаги дорихоналарда ҳозирча сотилмаяпти.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.