,

Марьялахти шаршараси Путиннинг Карелиядаги қароргоҳи ҳудудида жойлашгани аниқланди

Водопад
Фото: Досье

«Досье» маркази томонидан Россия президентининг Ладога кўли яқинидаги қароргоҳи ҳудуди устидан дрондан олинган кадрлар эълон қилинди. Ҳужжатларга кўра, унинг майдони тахминан 1 километр квадратни ташкил қилади, лекин атрофидаги ўрмонлар ҳисобга олинса 4 километр квадратга етади, дея қайд этади текширувчилар. Уларнинг сўзларига кўра, бу ер миллий боғ таркибида бўлиши керак, бироқ у муҳофаза қилинадиган ҳудудлар рўйхатидан чиқариб ташланган.

Унга, жумладан, тўрт метрли Марьялахти шаршараси киради, у 24 соат қўриқланадиган панжара ва тиканли симлар ортида жойлашган. Унинг олдида махсус айвон ўрнатилган.

Журналистлар, шунингдек, президент қароргоҳи ҳудудида уруш бошланганидан кейин пайдо бўлган иккита вертолёт майдончаси, яхталар учун бир нечта пирс ва “тўғри шаклдаги кўтарма» ни топишди. «Досье» версиясига кўра, унга «Панцирь-С1» ҳаво мудофаа тизимини ўрнатиш мумкин.

Путиннинг қароргоҳига қўшни ерда Роман Абрамовичнинг участкаси жойлашган. Унда текширувчилар уй, ҳаммом, ресторан ва аввалроқ Санкт-Петербургдаги Янги Голландия оролида жойлашган “Бу мўъжизалар мамлакати” деб номланувчи арт-объект борлигини аниқлашди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.