Маркази Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Эпицентр на Яндекс.Картах.

28 август куни соат 9:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлди, у Ўзбекистонда ҳам сезилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмик проноз ва мониторинг марказининг маълум қилишича, зилзила магнитудаси Тошкент шаҳридан 539 км узоқликда бўлиб, унинг кучи 5,4 баллни ташкил қилган. Зилзила ўчоғининг чуқурлиги – 200 км.

Ўзбекистон пойтахтида 2 балл, республиканинг бошқа ҳудудларида эса 2 баллдан 3 баллгача ер силкиниши сезилган.

27 август куни Андижон вилоятида кичик зилзила содир бўлган. Зилзила маркази Тошкентдан 299 км узоқликда, жануби-шарқий йўналишда Қирғизистон билан чегарада жойлашган. Мамлакатнинг турли ҳудудларида жадаллик 2-3 баллни ташкил этган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.