Марказий банк асосий ставкани ўзгартирмади
25 январь, пайшанба куни Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради регулятор матбуот хизмати.
Асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ставка охирги марта 2023 йилнинг март ойида ўзгартирилган. Кейин Марказий банк уни 15 фоиздан 14 фоизга туширганди.
Улашиш:
Шарҳлар