Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуров қўлга олинган бўлиши мумкин
Нашримиз Марказий банк матбуот хизмати билан боғланди.
Унга кўра, «Айбсизлик презумпцияси бор, бу масалада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тергов ва суд қилиб, айби тасдиқланиши лозим, ҳозирча ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз», деган мазмундаги жавоб олди.
Тармоқлардаги маълумотларига кўра, Мансуров 20 миллион доллардан ортиқ пул маблағларини ўзлаштиришда иштирок этган бўлиши мумкин.
Тасдиқланган ва расмий маълумотларни кутиб қоламиз.
Улашиш:
Шарҳлар