Марказий банкка қўшимча ваколатлар берилади

ЦБ Узбекистана инвестировал в зарубежные ценные бумаги
Источник: flectone.ru

Ўзбекистонда Марказий банкка молия соҳасида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча ваколатлар берилади, дея хабар беради ташкилот матбуот хизмати.

Навбатдаги ялпи мажлисда сенаторлар технологияларнинг ривожланиши муносабати билан кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар даражасини ошириш зарурлигини таъкидладилар.

Шунга мувофиқ, мамлакатимизда Марказий банкнинг кредит-тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари, кредит бюролари томонидан хавфсизлик ва киберхавфсизликка таҳдидларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича қўшимча ваколатларини белгиловчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.