Марказий Осиё банклари Россиядан тўловларни тўхтатяпти

Фото: РБК

Июль ойида Россия бизнесининг тўловларни қабул қилишдан бош тортишлари улуши 30 фоизга ошди, деб ёзади РБК “ПЭК”, Digital ВЭД, GTL ва Logita Trade транспорт компаниялари обзорларини ўрганган ҳолда. Марказий Осиё орқали Хитойга пул ўтказишда энг кўп муаммолар пайдо бўлган, дейди Digital ВЭД асосчиси Анна Фомичева.

“Кўпинча тўловлар кечиктирилади ёки ҳеч қандай тушунтиришсиз қайтарилади. Хизмат кўрсатувчи Россия банки уларни билмайди ва тушунтира олмайди, чунки муаммо чет элда қабул қилувчи банкда пайдо бўлади”, – дейди нашрга “ПЭК” молиявий директори Роман Ромашевский.

Унинг сўзларига кўра, 2024 йилнинг иккинчи чорагида муаммолар янада кучайган.

Яна бир экспертнинг айтишича, “дўст мамлакатлар” банклари Россия Федерациясидан тўловларни қабул қилишдан бош тортишларини Россиянинг Украинадаги тажовузкорлиги муносабати билан АҚШнинг иккиламчи санкциялари остида қолишни истамасликлари билан изоҳламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.