Марказий Осиёда кинематографчиларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суришни кўзда тутувчи кинолойиҳа ишга тушмоқда

Freepik.com

Alternativa Film Project — ўз ҳудудини аста-секин кенгайтирган ҳолда, мамлакатлар бўйлаб саёҳат қиладиган кўчма лойиҳа ҳисобланади. Лойиҳа 2023 йилда Марказий Осиёда ўз ишини бошлайди. Олмаота ва Бишкекда Alternativa Film Labs доирасидаги учта илмий дастур, шунингдек, йилнинг муҳим ҳодисаси – Олмаота шаҳрида декабр ойи бошларида бўлиб ўтадиган халқаро Alternativa Film Awards мукофотларини топширишнинг биринчи маросими лойиҳани ишга тушириш босқичининг асосий ташаббуслари ҳисобланади.

Alternativa Film Awards – бу турли мамлакатлар профессионаллари ўртасида тажриба алмашиш учун муҳим майдонга айланишга уринаётган янги танлов. Танлов минглаб томошабинларни ўзига михлаб қўйган ижобий ижтимоий ўзгаришлар жарчисига айланган фильмларни қўллаб-қувватлайди. Бу жамият ва маданият ҳаётига алоқадор бўлган муҳим мавзуларни ёритувчи, шунингдек инсонлар ҳаёти ва маҳаллий ҳамжамиятларга ўз таъсирини кўрсатувчи ишлардир. Танловнинг умумий бюджети 2023 йилда $100 000 ни ташкил қилади ва бешта номинация  бўйича тақсимланади. Alternativa Film Awards адолатли баҳолаш мезонини қўллайди – барча совринлар тенг бўлиниб, ҳар бири $20 000 миқдордаги бир хил пул мукофотидан иборатдир. Бундан ташқари, маросимда кинофильм ишланган мамлакат эмас, балки бошқа мамлакатлар томошабинлари томонидан кўплаб олқиш ва эътирофларга сазовор бўлган асарга махсус мукофот топширилади.

Номинациялар, фильмларни танлаб олиш мезонлари ва ҳайъат аъзолари ҳақидаги батафсил маълумотлар https://alternativa.film/ сайтида мавжуд. Танловда қатнашиш учун аризалар 2023 йилнинг 8 октябригача қабул қилинади. Ғолиблар декабрь ойида Олмаота шаҳрида эълон қилинади.

Alternativa Film Labs — У муаллифларга ўз лойиҳаларини кучайтириш, ўз аудиториясини кенгайтириш ва билим ёки воситалар етишмовчилиги сабаб экранларда ҳали ёритилмаган муҳим мавзулар ҳақида гапириб беришга ёрдам берадиган киноижодкорлик ва ижтимоий ташаббуслар бўйича кўникма ҳамда воситалар ҳақида таълим беради. 2023 йил дастури Олмаотадаги импакт-лаборатория (Impact Lab, 26-30-ноябрь) ва Марказий Осиёлик продюсер ва режиссёрлар учун онлайн-питчинг курси (Питчинг Тренинг, 26-30 октябрь), шунингдек, Бишкекдаги (Теен Лаб лабораторияси, сентябрь-ноябрь) ўсмирлар учун киномаҳорат дарсларидан иборат.

Alternativa Film Labs  ўқитувчилари   —   саноатда катта тажрибага эга бўлган кино амалиётчилари, халқаро фестивал режиссёрларидан то муваффақиятли продюсерларгача бўлган жамоа, шунингдек, ҳақиқий ижтимоий ўзгаришларни келтириб чиқарадиган стратегияларни ўйлаб топиш ва амалга оширишни биладиган нотижорат ва ҳуқуқ муҳофазаси ташкилотларининг халқаро экспертларидан  ташкил топган. Улар орасида инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий муаммоларга бағишланган фильмлар бўйича Гаагадаги Movies that Matter халқаро кинофестивалининг бадиий раҳбари Маргье де Кенинг; Think-Film Impact Production медиакомпаниясининг асосчиси Даниел Турков; Канн кинофестивалида қисқа метражли фильмлар танловининг ҳайъат аъзоси, питчинг эксперти Вим Ванаcкер; Ливан Тасвирий санъат академияси ва Доха кино институти ўқитувчиси Мириам Сассинларни кўриш мумкин.  

Ўқитувчилар томонидан танлаб олинган ғолиблар Олмаотага таклиф қилинади, йўл ва тураржой харажатлари ташкилотчи томонидан қопланади. Ариза топшириш шартларини лойиҳанинг https://alternativa.film/ веб-сайтида кўриш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.