Марказий Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон 69 медалга эга чиқди
Тошкентда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 13 та кумуш ва 12 та бронза медалларига сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Якунда 18 та олтин, 28 та кумуш ва 23 та бронза медалларини жамғарган ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Иккинчи кун баҳсларида юртдошимиз Элина Силямиева босқон улоқтириш секторида 70.74 натижа қайд этиб, мамлакат рекордини янгилашга муваффақ бўлди.
Шунингдек, Шарифа Давронова, Ҳасан Мирсоатов, Санжар Ашуров, Наргиза Қўчқорова, Сабоҳат Самижонова ва Нодир Норбоев каби атлетларимиз ҳам ўз дастурларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди.
Шарҳлар