Тошкент Марказий вокзали 16 августдан ўз фаолиятини қайта бошлайди
2024 йилнинг 15 июлидан 15 август санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати маълум қилишича, 16 август санасидан Тошкент Марказий вокзали ўз фаолиятини бошлайди. Тошкент Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент Марказий вокзалидан давом эттириш мумкин бўлади.
Яъни юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи поездлар аввалгидек Тошкент Марказий вокзалидан ҳаракатланади, ҳозирда Тошкент Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 август санасидан бошлаб Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.
Шарҳлар