Марко Рубио ва Майкл Уолтс: Трамп даврида АҚШ ташқи сиёсатини ким бошқаради?

Foto: BBC

Яқинда сайланган президент Доналд Трамп сенатор Марко Рубиони давлат котиби лавозимига, Конгресс аъзоси Майкл Уолтсни эса миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинлаши мумкин, деб ёзмоқда Америка оммавий ахборот воситалари.

Неw Ёрк Times, Wall Street Жоурнал, CБС ва CNN нашрларига кўра, Рубио Давлат департаментини бошқара оладиган асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Журналистларнинг маълумотларига кўра, бу борада ҳали якуний қарор қабул қилинмаган бўлса-да, Рубионинг номи сўнгги ҳафта ичида кўп марта тилга олинган.

Трамп сайлов кампанияси давомида Рубио номзодини вице-президентликка ҳам кўриб чиққан, лекин якунда Джей Ди Венсни танлаган.

Агар 53 ёшли Рубио тайинланса, бу Трамп билан унинг муносабатларида катта бурилиш бўлиши кутилмоқда. 2016 йилда ҳар иккиси Республикачилар партияси номзоди учун курашган пайтда Рубио Трампни “қаллоб” деб атаган ва уни “президентлик лавозими учун энг қабиҳ инсон” деб ҳисоблаган эди. Трамп эса уни “кичик Марко” деб масхара қилган.

Америка учун хавфли давлатлар, жумладан Хитой, Эрон ва Кубага нисбатан кескин муносабатда бўлиши кутилган Рубио, Трампнинг “Аввало Америка” шиорини ҳам қўллаб-қувватлаган. У яқинда Украинадаги урушни музокаралар орқали ҳал этиш кераклигини ва Киевнинг барча босиб олинган ҳудудларни қайтариши мумкин эмаслигини айтган. Шунингдек, у Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарши овоз берган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.