Март ойида ЕХҲТ Бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюради

Фото с сайта UzReport

10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Пьер фон Арксни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар беради.

Томонлар ЙХҲТ Бош котиби Ҳельга Шмиднинг жорий йил март ойида Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик юзасидан ўзаро фикр алмашди.

Шунингдек томонлар 2022 йил 3-4 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Марказий Осиёда терроризмга қарши глобал стратегияси биргаликда амалга оширилишининг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференцияни муҳокама қилишди. Мазкур анжуман ЕХҲТ ва БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси билан биргаликда ташкиллаштирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.