Маск Трампнинг сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун 200 миллион доллар сарфлади
Ассоcиатед Пресс хабарига кўра , Илон Маскнинг сиёсий қўмитаси Доналд Трампни сайловолди кампаниясида қўллаб-қувватлаш учун тахминан 200 миллион доллар жўнатган ва бу унинг сайловда ғалаба қозонишига ёрдам берган. Қўмита илгари овоз бермаган ёки сайловдан қочган сайловчиларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилди.
АБC телеканалининг хабар беришича, Маск бўлажак Трамп маъмурияти шаклланишида асосий шахсга айланмоқда. Сайлов кунидан бери миллиардер Флорида штатидаги Мар-а-Лаго мулкига тез-тез ташриф буюриб, у эрда кадрлар бўйича қарорларни муҳокама қилишда фаол иштирок этади.
Улашиш:
Шарҳлар