Маст ҳолда автомобиль бошқарган шахсларнинг транспорт воситалари давлат фойдасига мусодара қилинмайди
Ижтимоий тармоқларда «Маст ҳолда автомобиль бошқарган шахсларнинг транспорт воситалари давлат фойдасига мусодара этилади» деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати ёзмоқда.
Қайд этилишича, маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги лойиҳа ишлаб чиқилган. Лойиҳада ушбу қоидабузарлик такроран содир этилса жиноий жавобгарлик белгилаш ҳам таклиф этилган.
Мазкур лойиҳада маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жазо сифатида “транспорт воситасини давлат фойдасига мусодара қилиш” таклиф этилмаганлигини маълум қилинади.
«Тармоқлардаги айрим саҳифаларнинг админларидан асоссиз маълумот тарқатиб, жамоатчиликни чалғитмасликларини сўраймиз», – дейилади хабарда.
Шарҳлар