Самарқандда ҳаракатланиб кетаётган Matiz автомобили ёниб кетди

Foto: Samarqand viloyati IIB

2024 йил 12 июль куни соат 16:28 да Самарқанд тумани “Янги ариқ” МФЙ ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ж.О. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомобилда ҳамда йўл ёқасидаги И.А.С. фермер хўжалигига қарашли сомон қолдиқлар мавжуд майдонда ёнғин содир бўлганлиги ҳақида вилоят ФВБ га хабар берилган.

Хабарга кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:37 да етиб бориб, ёнғин соат 17:18 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.