МДҲда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича Ўзбекистон 7-ўринда

Фото: Статистика агентлиги

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича 7-ўринда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган.

«Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган. 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр)», – дейилади хабарда.

— Арманистон – 35,5 кв. м.

— Молдова – 35,3 кв. м.

— Беларусь Р. – 29,4  кв. м.

— Россия – 28,2  кв. м.

— Қозоғистон – 23,4  кв. м.

— Озарбайжон – 20,1  кв. м.

— Ўзбекистон – 18,5  кв. м.

— Қирғиз Р. – 13  кв. м.

— Тожикистон – 10,9  кв. м.

Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.