МДҲ давлатларининг мудофаа вазирлари Тулада учрашди

Фото: пресс-служба Минобороны

29 сентябрь куни Тула шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг 82-мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов иштирок этди, дея хабар беради Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати.

Учрашувда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегацияларининг ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликка оид қатор масалаларни муҳокама қилди.

Шунингдек, дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.

Россия Мудофаа вазирлигининг баёнотида айтилишича, томонлар ҳаво ҳужумидан мудофаа, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий касбий тайёргарлиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.