МДҲ норасмий саммити доирасида Ўзбекистон ва Россия президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Владимир Путин и Шавкат Мирзиёев
Фото: president.uz

26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳридаги МДҲ норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беряпти.

«Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Россияга амалга оширилган олий даражали ташриф якунида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди», – дейилади хабарда.

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатини сақлаб қолиш ҳамда истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида яқин идоралараро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни, шу жумладан икки мамлакат ҳудудлари даражасида таъминлаш муҳимлиги қайд этилган.

«Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.