МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилинди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (ПА) Кенгашининг йиғилишида иштирок этди.
Кенгаш йиғилишида Ҳамдўстлик мамлакатларидаги сайлов жараёнларини мониторинг қилишга катта эътибор қаратилди. Хусусан, Россия ва Озарбайжондаги президентлик сайловлари ҳамда Беларусдаги парламент сайловини мониторингида Парламентлараро Ассамблея халқаро кузатувчилари фаолияти кўриб чиқилди.
Йиғилиш иштирокчилари МДҲ ПАнинг сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик ҳамда мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тингладилар.
Парламент аъзолари миллий делегацияларнинг барча мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда МДҲ Парламент Ассамблеясида кузатувчи мақоми тўғрисидаги низом лойиҳасини ҳам маъқулладилар. Шунингдек, бир қатор бошқа ҳужжатлар ҳам тасдиқланди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари МДҲ ПА халқаро кузатувчиларини жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиб боришда иштирок этишга таклиф қилди.
Шарҳлар