МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
26 апрел куни, Тошкент шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 78-мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда кўплаб масалалар қаторида божхона тизимларида қоғоз ҳужжатлар алмашинувидан воз кечиб, жараённи електронлаштириш ва мавжуд тўсиқларни зудлик билан бартараф етиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Хабарга кўра, «томонлар бир-бирига божхона имтиёзларини тақдим қилишга асос бўлувчи товар келиб чиқишига доир сертификатларнинг ҳамон қоғоз шаклида тақдим қилинаётгани, МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ушбу ҳужжатни рақамли шаклда алмашишни йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланган».
Улашиш:
Шарҳлар