Меҳнат мигрантларини эмлаш учун Ўзбекистонга 12 минг доза «Спутник лайт» вакцинаси келтирилди

Источник: Минздрав Узбекистана

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат мигрантларини эмлаш учун 12 минг доза «Спутник лайт» вакцинасини Ўзбекистонга юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

«Спутник Лайт» бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади. Ушбу вакцина билан фақат юртимиздан юборилиши мўлжалланган 10 минг нафар қурувчи мигрантлар эмланади. Вакцинация жараёни россиялик тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

«Спутник лайт» препарати ёки бошқа вакциналар билан эмланиш ёхуд  Россияга етиб келишдан беш ой олдин касалликни бошдан ўтказганлик ҳақидаги ҳужжатнинг мавжудлиги лойиҳада қатнашишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.