Меҳрибонлик уйи болалари И-Чехия футзал чемпионати 2-ўрин соҳиби!
22-сонли Меҳрибонлик уйининг 8 нафар тарбияланувчилардан ташкил топган футбол жамоаси Чехия Республикасининг таклиф билан жорий йилнинг 18-20-октябрь кунларида Нимбург шаҳрида бўлиб ўтган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида халқаро миқёсда ўтказилган мусобақада иштирок этди. Унда таклифга биноан 16 та футбол жамоаси иштирок этдилар.
19-октябрь куни бўлиб ўтган Халқаро И-Чехия футзал чемпионатида давлатимиз шарафини ҳимоя қилаётган ёш футболчиларимиз илк дақиқалардан бошлаб пешқадамликни қўлга олди. “В” гуруҳ босқичида ҳар 7 та ўйинда ҳам мутлақ ғалабани эгасига айланди.
Ўзбекистон-Полша учрашувида дурранг натижага эришиб, ўйин сўнгида пеналтилар серияси белгиланди ва ёш жамоамиз 1 баллни бой бериб қўйдилар.
Натижада ёш футболчилар 8 та ўйинда рақиб дарвозасига 50 та гол урдилар, фақатгина 3 та голни ўтказдилар.
Жамоада Максим – дарвозабон, Даниел – чап қанот ҳужумчиси, Нодир- ўнг қанот ҳужумчиси, Арслан – ҳимоячи, Намоз – ҳимоячи, Санжар – марказий ярим ҳимоячи, Игор – марказий ярим ҳимоячи, кичкина Арслан – ҳужумчи сифатида тўп суриб зафар қозондилар.
Шарҳлар