«Меҳрибонлик» уйларининг тарбияланувчилари Россияда футбол турнирининг ғолиби бўлди

Источник: пресс-служба Национальной гвардии

12-15 май кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Виктория-Питер» спорт клубида футбол бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда 12 та жамоа иштирок этди. Мазкур мусобақада  Ўзбекистон шарафини Тошкент шаҳридаги 21- ва 22-сонли, Чирчиқ шаҳридаги 21-сонли «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчиларидан иборат бирлашган терма жамоа ҳимоя қилди. Ёш футболчиларимиз ўз жамоаларини «Ўзбекистон» деб номлашди.

Жамоа таркибига қуйидаги ўйинчилар кирди: Азамов Жавоҳир (Чирчиқдаги 14-сонли «Меҳрибонлик» уйи), Бегматов Шохрух, Фок Сарварбек ва Кононенко Александр (Тошкентдаги 21-сонли “Меҳрибонлик” уйи), Дмитрев Арслан, Пардаев Камронбек, Клевентов Рим, Холдоров Муҳаммадсодиқ ва Данаев Диёр (Тошкентдаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйи).

Болаларга Маннопов Абдулазиз ва Машарипов Темур мураббийлик қилишди, улар болаларни халқаро турнирга тайёрлаб, руҳлантириб туришди.

Саралаш турида жамоа учта ўйинни ўтказди. Натижалар қуйидагича бўлди:

«Ўзбекистон» – «Кировск» 20:0;

«Ўзбекистон» – «Тамбов» 9:2;

«Ўзбекистон» – «Санкт-Петербург» 3:1.

Жамоа мутлақ ғалабага эришиб, биринчи ўринни эгаллади ва финалга чиқди.

Финал ўйинида жамоа икки марта майдонга тушиб, икки марта ғалаба қозонди. Жамоа Шаталово жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди, Курсклик ёшлар билан ўтган ўйинниг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилди, шундан сўнг ҳамюртларимиз пенальтилар сериясида ўз омадларини синовдан ўтказишди. Ёш иқтидор эгалари ўйин якунига кўра – 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.